Германия суди Эрдўғаннинг Axel Springer раҳбари устидан шикоятини рад этди
20:24 / 21.06.2016
3828

Германиянинг Кельн шаҳри суди Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг Axel Springer медиаконцерни раҳбари Матиас Дёпфнер устидан шикоятини рад этди, деб хабар бермоқда Deutsche Welle нашри. 

Аввалроқ Дёпфнер ZDF телеканалида Эрдўған ҳақида ҳажвий шеър ўқиган немис телебошловчиси Ян Бёмерманни қўллаб-қувватлаб, очиқ хат ёзгани маълум қилинганди.

Судда Axel Springer раҳбарининг сўзлари конституция билан муҳофазаланадиган "ўз фикрини билдириш" эканлиги айтилган.

Аввалроқ Эрдўғаннинг шикоятини Кельн ер суди рад этганди.

Бёмерманн томонидан Эрдўған ҳақидаги ҳажвий шеър 31 март куни Neo Magazin Royale кўрсатувида ўқиб эшиттирилганди. Бёмерманн ўз шеърида Эрдўғанни курдлар ва насронийларни таҳқирлаш ҳамда мухолиф газеталарнинг ёпилишида айблаганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top