Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ибраҳимович Евро-2016дан сўнг Швеция терма жамоасидаги фаолиятини якунлайди
20:58 / 21.06.2016
3472

Швеция терма жамоаси ҳужумчиси Златан Ибраҳимович Евро-2016 турниридан кейин миллий терма жамоадан кетиши ҳақида эълон қилди.

«Мен Евродан кейин терма жамоадаги фаолиятимни якунлайман», – деган Ибраҳимович.

Швеция терма жамоаси ҳозирча турнирдаги иштирокини давом эттирмоқда. Жамоа гуруҳ босқичининг 3-турида Бельгияга қарши ўйинда майдонга тушади. Бу ўйинда ғалаба қозонилмаса, скандинавлар турнирни тарк этади.

Ибраҳимович фаолияти давомида Швеция терма жамоаси таркибида 115та ўйинда майдонга тушиб, 62 гол урган.

Манба: Tribuna.uz


Улашинг
  • Теглар:
Top