Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
iPhone учун алмашинувчи объективли ғилоф
22:52 / 21.06.2016
4979

Сўнгги йилларда кўплаб фойдаланувчилар қулай фотоаппаратлардан кўра, смартфон камераларини афзал қўришмоқда. Бироқ мобиль қурилмаларнинг объективларида ишлаб чиқарувчилар бутунлай бартараф этмаган  бир қанча камчиликлари бор. Улар орасидаги биринчи камчилик сифатли оптик яқинлашувнинг йўқлигидир. 

OOWA маҳсулоти эса бу камчиликни тўлдириш мақсадида яратилган.  Бу асбоб  iPhone 6, iPhone 6 Plus, iPhone 6s ёки iPhone 6s Plus смартфонлари учун мўлжалланган ҳимоя ғилофи каби кўринишга эга. Унга алмашинувчи объективлар уланиши мумкин: кенг бурчакли пойнак, якун билан таъминловчи ЭФР 15 мм ва ЭФР 75 ммли телепойнак. Ишлаб чиқарувчиларнинг таъкидлашича, телеобъективнинг геометрик бурилиши 1.5 фоиздан, кенг бурчакли объективники — 1 фоиздан ошмайди. Унинг ажралиб турувчи жиҳати линзалар бўлиб, улар суратларни "тешик"ларсиз олади ва тўғри геометрия орқали параллел чизиқлар суратларда параллелигича қолади.  Kickstarter'да  тўплам, икки объектив, икки қоришма ва сақлаш учун қопдан иборат OOWA тўплами 139 долларга айланади.


Улашинг
  • Теглар:
Top