Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ўзбек дастурчилари "Ур тўқмоқ" ўйинини ишлаб чиқишди
14:02 / 21.06.2016
6807

Ўзбек дастурчилари "Ур тўқмоқ" ўйинини яратишди. Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлиги матбуот хизмати хабар қилган.

Ўйин 3 босқичдан иборат. Биринчи босқичда асосий қаҳрамон йўлган чиқиб, йўлидаги барча тангаларни йиғиб чиқиб лайлакнинг олдига боради ва "тўқмоқни" олади.

Дастур 2D ва 3D ўлчовли аниқлаш, ўзининг даражаларини аниқлаш, аудиофайлларни ўз ичига олади. Unity 2D дастурида яратилган "Ур, тўқмоқ" ўйини шу номли миллий эртакка асосланган ҳолда яратилган. Бунда асосий эътибор миллийликка қаратилиб, ёшларни миллий эртаклар ва ўйинларга бўлган қизиқишларини оширишга хизмат қилади.

Ўйин янада қизиқарли бўлиши учун эртакдан ташқари объектлардан ҳам фойдаланилган.

Ўйин ўзбек дастурчилари Балтабаев Низомиддин, Мирзаев Аваз ва Халилов Сирожиддин томонидан яратилди. Муаллифларга ушбу ўйин учун № ДГУ 03642 рақамли гувоҳнома берилди.


Улашинг
  • Теглар:
Top