Янги Бэтмобилнинг илк кўриниши тақдим этилди
19:40 / 22.06.2016
4308

Warner Bros. студияси Бэтмобилнинг илк кўриниши тақдим этди. Ундан “Адолат лигаси” фильмида фойдаланилади. Суперқаҳрамонлар ҳақида ишланадиган ушбу картина муаллифи Зак Снайдер ҳисобланади.

Янги Бэтмобил пулемёт, ракета ускунаси ва замбарак билан бойитилган. У фильмдаги “Учар тулки” деб номланган дирижаблга қарши чиқади. “Адолат лигаси” Бэтмен,

Мўъжиза-аёл, Аквамен, Киборг ва Флэш сингари суперқаҳрамонлардан ташкил топган.

Бундан ташқари, фильмда “Ер чувалчанги” деб номланган машина ҳам иштирок этади.

Картина катта экранларга 2017 йилнинг 17 ноябрь куни чиқади.


Улашинг
  • Теглар:
Top