Бу галги радиоэшиттиришда саволларингизга Шайх Абдулазиз Мансур жавоб беради
18:49 / 22.06.2016
5857

Хабарингиз бор, Тошкент ислом университети “Зиё” студияси томонидан “Зиё чашмаси” эшиттириши Рамазон ойи муносабати билан ҳар куни  «Орият доно» радиоканали орқали эфирга узатилиб келинмоқда. 

Бу гал “Сўраган эдингиз” номли радиоэшиттириш тақдим этилиб, унда иштирок этувчи Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур мухлислардан келган саволларга жавоб беради. 

Радиоэшиттириш давомида Рамазон ойи ва ушбу ойда қилинадиган амаллар, шунингдек, бошқа диний масалаларга оид сизни қизиқтирган саволларга жавоб оласиз. Эшиттириш ҳар доимги вақтда, тонгги соат 03:30 ҳамда кечки соат 19:30 да тинглашингиз мумкин.


Улашинг
  • Теглар:
Top