Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ғарб ОАВлари Трампга "Путин билан дзюдо соати" шоусида иштирок этишни таклиф қилишди
07:51 / 22.06.2016
7063

Ғарб журналистлари АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трампга телевизион бизнес билан шуғулланиб, "Путин билан дзюдо соати" шоусида иштирок этишни таклиф қилишди. Мухбирлар сиёсатчи Путинга бир неча маротаба ўз рўйхушлигини билдирганини ва бунда пул қилиш вақти келганини таъкидлаб ўтишди.  

"Кўринишича, АҚШ ва Россия ўртасидаги муносабатларни тиклашнинг энг яхши усули Путин Трампга дзюдо бўйича малакаларини кўрсатадиган махсус шоу яратишдир", деб ёзмоқда Foreign Policy нашри.

Трамп Россия президенти ҳақида бир неча маротаба мақтов сўзлари айтган. Яқиндагина у телеэфирда Путин етакчилик борасида Барак Обамадан фарқли ўлароқ, "аъло" баҳога сазоворлигини айтган. Трамп, шунингдек, АҚШ-Россия муносабатларини яхшилаб, "Путин билан чиқишиб кетишини" айтганди.

"У президент Обамани мутлақо ҳурмат қилмайди. Мен у билан (Путин) гаплашаман, мен биз чиқишмайдиган кўпчилик дунё етакчилари билан чиқишиб кетаман", деб айтганди Трамп.


Улашинг
  • Теглар:
Top