Google масофадан туриб бошқариладиган Project Soli гаджетларини тақдим этади
14:51 / 22.06.2016
2096

Google компанияси ўзининг янги ижодий ғоялари ва бу ғояларнинг сифати, қулайликари  билан  кўплаб гаджет фойдаланувчиларини хурсанд  қилиб келмоқда. 

Қуйида янги оламшумул ихтиролардан бири бўлмиш  Project Soli дея аталувчи  чўнтакда олиб юриш ва тақиш мумкин бўлган гаджетлардан бирини тақдим этамиз.   

Айтиш мумкинки, охирги ўн йил ичида электрон гаджетлар ривожланиши жиҳатидан улкан тараққиёт йўлига ўтиб олди. Аввалига механик тугмалар ўрнига сенсор экранли, энди эса гаджетларнинг янада кенг имкониятлари йўлга қўйилиб, деярли кўплаб вазифаларни бажарувчи имкониятларини намойиш қилинмоқда.   

Шунингдек, Google бу борадаги имо-ишоралар ёрдамида амалга оширилувчи тадқиқотларини ҳали анча давом этириш ниятида. 

Project Soli от Google научит нас управлять гаджетами на расстоянии

  
Шундай қилиб, Soli  қурилмасининг ўзига хос томони шундаки,  у минатюрали радар тизимига мувофиқ ўрнатилган махсус чип орқали ишлайди. 

Чип қўл орқали амалга оширилган ҳаракатларни тушунарли тарзда шарҳлаш ва гаджет буйруғини амалга ошириш вазифасини бажаради ва ушбу кичик қурилма билан ана шу тарзда мулоқот қилиш мумкин бўлади. Бу каби имкониятлар энди рақамли билакузуклар, кулонлар ва кўзойнакларда ҳам учраса ажаб эмас. 

Ихтирочилар Soli дея номланувчи чипнинг сенсор орқали ҳаракатга келувчи прототипини яратишга муваффақ бўлиб,  бу 8 × 10 мм ўлчамдаги панжара - антеннадан иборат.   

Project Soli


Олимлар ушбу қурилмагача бўлган ва ҳаракатга келиши мумкин бўлган масофани ҳам ҳисобга олиб, ўрганиб чиқишди.   

Айни дамда ихтирочилар ҳужжатлар тўплами ва бошқа ишлаб чиқарувчиларга, ўзларининг дастурий таъминоти ва ускуналарида Soli чипларини ўрнатиш имконини бера оладиган махсус SDKни дастурини ишлаб чиқиш билан шуғулланмоқдалар.

Google жорий йилнинг охирига қадар  Project Soli лойиҳаси тўлиқ кўринишга келади, дея ваъда бермоқда.

Project Soli от Google научит вас управлять гаджетами на расстоянии

Project Soli от Google научит вас управлять гаджетами на расстоянии

 


Улашинг
  • Теглар:
Top