Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ҳиндистон ШҲТ ҳужжатларини бир йил ичида имзолашни режалаштираяпти
19:25 / 22.06.2016
4129

Ҳиндистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлишни ўзи учун "фойдали" битим сифатида баҳолайди ва ШҲТга аъзо давлатлар энергетика салоҳиятига эътибор қаратади, деб баёнот берган Ҳиндистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Сужата Мехта.

ШҲТнинг 2015 йилги Уфа саммитида Ҳиндистон ва Покистонни ташкилотнинг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида қабул қилиш жараёни бошланган эди.  

Ташкилотнинг 23-24 июнь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган саммитида Ҳиндистон ҳамда Покистон давлатлари томонидан мажбуриятларни қабул қилиши тўғрисидаги меморандумлар имзоланиши кутилаяпти. 

Мехтанинг қайд этишича, айни шу билан мамлакатнинг Ташкилотдаги аъзолиги бошланади. Унинг тахмин қилишича, Ҳиндистон бир йил мобайнида ШҲТнинг барча норматив ҳужжатларини имзолаб, ташкилотнинг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлиш жараёнини якунлайди.  

Бундан ташқари, Ҳиндистон ШҲТ аъзолари билан турли соҳалар — савдо, транспорт, маданият, терроризмга қарши кураш борасида ҳамкорлик қилиб келади. 

Расмий Деҳли, ШҲТга аъзо бўлиш билан бу алоқалар янада мустаҳкамланишидан умид қилмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top