Ҳиндистонда бир кунда 45 киши яшин уришидан ҳалок бўлди
12:33 / 22.06.2016
4875

Ҳиндистоннинг Бихар штатида рўй берган табиий офат натижасида камида 45 киши ҳалок бўлган, деб хабар бермоқда Air News. Инсонлар яшин уришидан ҳаётдан кўз юмган. Бундан ташқари, ўнлаб кишилар жабрлангани ҳақида хабарлар бор. 

Қайд этилишича, сурункали ёмғирлар етказган талофатлар туфайли маълумотлар маҳаллий ҳокимият органларига секинлик билан етиб келмоқда. Шу боис, қурбонлар сони ортиши мумкинлиги айтилмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top