Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Иван Перишич отасининг товуқ фермасини сақлаб қолиш учун Францияга кетган
13:44 / 22.06.2016
5184

21 июнь оқшомида Европа чемпионати гуруҳ босқичидан ўрин олган Хорватия ҳамда Испания терма жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди унда хорватлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйиндаги ҳал қилувчи голга «Интер» футболчиси Иван Перишич муаллифлик қилди. Tribuna.uz сайти ван ҳақидаги баъзи қизиқарли маълумотларни келтирди.

Перишични ёшлигида Кука деб деб чақиришган. Бу товуқ деган маънони билдиради. Чунки отасининг товуқ фермаси бор эди. Иван уч ёшидан отасининг фермасида ишлагани учун унга Кука деган лақаб оғир ботмас эди. Лекин у Аса деган лақабни олишни хоҳларди. 1998 йил Хорватия жаҳон чемпионатининг ярим финалига чиқди. Иваннинг онаси байрамона дастурхон тузади. Отасига «оқидан», болаларга эса сут. Телевизорни ёқишди. Хорватия Франция болан ўйнамоқда. Иван экрандаги Алёша Асановичга ҳавас билан қаради. У ҳам Иван туғилган Далмациядан эди-да! Шу сабаб болакай доим Аса деб чақиришларини хоҳларди.

12 йил ўтиб Хорватия яна жаҳон чемпионатида ўйнади. Бу гал Иван ўйинни телевизордан томоша қилмади. Бунга вақти йўқ эди. Чунки майдонда Бразилияга қарши очилиш ўйинида майдонга тушиши керак эди. Иван ёшлигида «Арсенал» ёки «Тоттенҳэм»га ўтиши мумкин эди, лекин у «Сошо»га ўтишга мажбур бўлади. Чунки шундай қилсагина отасининг товуқ фермасини сақлаб қолишга ёрдам беришарди. Аввал отасининг товуқ фермасини ҳимоя қилиш учун Францияга кетган Перишич бугун ватани шаънини ҳимоя қилиш учун у ерга борган. Буни ажойиб тарзда уддаламоқда ҳам. Умид қиламиз, хорватларнинг юришлари бардавом бўлади. Чунки уларнинг сафида Перишич бор-ку!..

Манба: Tribuna.uz


Улашинг
  • Теглар:
Top