Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Россия президенти ёрдамчиси: Афғонистондаги вазият ёмонлашиб, "Толибон" мустаҳкамланмоқда
20:51 / 22.06.2016
8849

Тошкентда 23 июнда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти етакчилари учрашувида Афғонистондаги вазиятга катта эътибор ажратилади, деб маълум қилди журналистларга Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков.

Кремлнинг баҳолашича, Афғонистонда ёмонлашишга мойил бўлган, шу жумладан толиблар ҳаракатининг мустаҳкамланиши билан боғлиқ кескин вазият сақланиб қолмоқда. "Афғонистонда қуролланган экстремистларнинг умумий миқдори 60 минг кишига баҳоланмоқда, улардан 10 минги ИШИД отрядларига киради", деб айтди Ушаков.


Улашинг
  • Теглар:
Top