Хорижий компаниялар Ўзбекистоннинг йирик лизинг компанияси улушига эга бўлади
13:41 / 23.06.2016
3973

Жанубий Корея компаниялари Ўзбекистоннинг йирик лизинг компанияси –  «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» АЖ низом жамғармаси улушини сотиб олади. Акционерлик жамиятининг 15 фоизлик акциялари 7,8 млн АҚШ долларига баҳоланган. 

Ўзбекистон республикаси акционерлик жамиятлари низом жамғармаларидаги давлат ҳамда акционерлик жамиятлари улушини корейс сармоядорларига сотиш бўйича келишувга жорий йил 27-29 апрель кунлари Сеул шаҳрида бўлиб ўтган ўзбек-корейс бизнес форумида эришилган эди. 

«Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» АЖ 1999 йил октябрида ташкил этилган бўлиб, техникаларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ва уларга хизмат кўрсатувчи корхоналарга лизингга бериш билан шуғулланади. 

Компания сўнгги 16 йилда лизинг хизматларини кўрсатиш бозорида етакчи бўлиб келмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top