Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Кличко Тайсон Фьюрини Ҳитлерга тенглаштирди
13:35 / 23.06.2016
3924

Украиналик боксчи Владимир Кличко  IBO, WBО ва WBА йўналишларида чемпионлик камари соҳиби Тайсон Фьюрини Адольф Ҳитлерга тенглаштирди.

«Мен бу, тилини тиёлмайдиган ахмоқни ерга қулатаман. Унинг аёллар, яҳудийлар ҳақидаги гапларидан ҳайратга тушдим. У Ҳитлерга ўхшайди. Гапириши ҳам шунақа. У - имбецил»,- дейди Кличко.

Таъкидлаш жоиз, ўтган йилнинг 28 ноябрида Кличко Германияда ўтган чемпионлик жангида барча камарларини англиялик Фьюрига ютқазиб қўйганди. Икки боксчи ўртасидаги реванш шу йилнинг 9 июль куни Манчестерда бўлиб ўтади.

Манба: Tribuna.uz


Улашинг
  • Теглар:
Top