Microsoft компанияси Apple Pay'га рақобатчи бўлган дастурни йўлга қўяди
23:44 / 23.06.2016
2984

Microsoft компанияси алоқасиз тўловларни амалга ошириш учун мўлжалланган Wallet дастурини тақдим этди. Бу ҳақида корпорация блогида хабар берилмоқда.

Хизматдан Windows 10 Mobile Insiders янги талқинида фойдаланса бўлади. Шундай қилиб, биринчи босқичда янгиланган хизматдан фақат синов дастурига сафарбар қилинган кишиларгина фойдаланиши мумкин. Дастур катта бозорга энг муҳим бўлган Windows 10 янгиланиши билан бирга чиқиши кутилмоқда.  

Wallet'ни ишлаш тамойили Apple Pay ёки Samsung Pay'га ўхшашди: мобиль қурилмаларда барча фойдаланувчиларнинг тўлов воситалари ҳақидаги маълумотлар сақланиб туради. Тўловни эса POS тўлов терминали орқали  смартфонда NFC модули билан амалга ошириш мумкин. 

Дастур АҚШда Lumia 950 XL, Lumia 950 ва Lumia 650 смартфонларида ишлайди. Лойиҳани кенгайтириш бўйича келгусидаги режалар ҳақида Microsoft ҳозирда ҳеч қандай маълумот бергани йўқ.           


Улашинг
  • Теглар:
Top