Янги оптик иллюзия интернет фойдаланувчилари ўртасида баҳсга сабаб бўлди
23:00 / 24.06.2016
8972

Imgur ижтимоий тармоғининг Bruuntilde тахаллусли фойдаланувчиси суратда кўл кўринаётгани ҳақида жавоб бериш таклифи билдирилган суратни чоп этди.

Фойдаланувчилар икки томонга бўлиндилар: баъзилар суратда девор, бошқалар эса кўл кўринаётганини айтишган. Суратга Daily Mail нашри эътибор қаратди. Журналистлар қўйилган саволга жавоб топиб, баҳсни ҳал қила олдилар.

Улар суратда девор тасвирланганини ўрнатишга муваффақ бўлишди. Агар сурат катталаштирилса, унда бетон текстурасини аниқ кўриш мумкин, қумни эслатувчи юқоридаги оқ полоса эса бор-йўғи деворнинг тепа қисмидир.


Улашинг
  • Теглар:
Top