Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Линекер Brexit бўйича референдумга ўзига хос тарзда муносабат билдирди
10:36 / 24.06.2016
3414

Англия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарлардан бири Гари Линекер Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши масаласида ўтказилган референдумга киноя билан ёндашди.

Британиядаги етакчи нашрлар ITV, Sky News ва ВВС қироллик аҳолиси референдумда блокдан чиқиш учун овоз бергани ҳақида хабар қила бошлаганида у "Агар бу жараён дуранг билан якунланса, пенальтилар серияси бўладими?" дея ҳазиломуз фикр билдирган.

"Референдум қизғин давом этмоқда. Агар кучлар тенг келса, пенальтилар серияси кўрамизми? Агар шундай бўлса, биз ўз таркибимизга немисларни жалб этишимиз керак", дея ёзган Линекер ўз твиттерига.

"Бу триумф онлари эмас. Бўлиниш вақти эмас. Томонлар бир-бирига нафрат билан боқмасин. Бу ўзгариш даври. Хотиржамликни сақлаш даври. Тарихий дамлар", дея қўшимча қилган у кейин жиддий оҳангда.

Референдум юридик характерга эга эмас. Ҳукумат унинг натижаларини тан олмаслиги мумкин.

Шу билан биргаликда, таҳлилчилар ҳукумат раҳбари Дэвид Кэмероннинг ўзи ушбу референдум ташаббускори бўлгани туфайли натижалар тан олинишини айтишмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top