Ўзбекистонда катта ҳажмдаги акциялар тўплами савдога чиқарилади
17:56 / 24.06.2016
9162

Ўзбекистон тарихидаги энг йирик акциялар тўплами «Ўзбекэнерго» АЖга тегишли. Ушбу компания, низом жамғармасини кўпайтириш мақсадида, умумий қиймати 7,411 трлн сўмлик акцияларни чиқармоқда. Уларнинг бари давлат ҳисобига жойлаштирилади. 

Чиқарилган акциялар "Ўзбекэнерго" таркибидаги 26та АЖлардаги давлат улушлари билан тўланади. Ҳудудий электр тармоқлари, «Ўзбеккўмир», «Шарғункўмир», «Гидромахсусқурилиш», «Ўзқишлоқэлектрқурилиш», «Ўзэнерготаъминлаш» ва бошқалар шулар жумласидан. 

Ўзбекистон ҳукуматининг «Ўзбекэнерго» АЖ ягона акциядори сифатида қўшимча акцияларни чиқариш тўғрисидаги 14 июндаги қарори,  қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Маркази томонидан 23 июнда рўйхатга олинган ва ҳисобга қўйиш учун қимматли қоғозлар Марказий депозитарийсига топширилган. 

Ушбу акциялар жойлаштирилиши Ўзбекистон тарихидаги энг йириги ҳисобланади. «Ўзбекэнерго»нинг низом жамғармаси, ҳар бири минг сўмлик оддий акциялар чиқарилиши билан 8,59 трлн сўмни ташкил этади. 

Низом жамғармалари йириклиги бўйича «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси иккинчи (4,22 трлн сўм) ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (917,75 млрд сўм) учинчи ҳисобланади.

Фото: Google image


Улашинг
  • Теглар:
Top