Ғарбий Виржиниядаги сув тошқини қурбонлари сони 23 кишига етди
12:33 / 25.06.2016
2365

АҚШнинг Ғарбий Виржиния штатида юз берган сув тошқинлари сабаб ҳалок бўлганлар сони 23 кишига етди. Бу ҳақда  “Ассошиэйтед Пресс” агентлиги хабар бермоқда.

Аввалроқ қурбонлар сони 20 кишини ташкил этаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Агентлик маълумотларига кўра, 100 га яқин уй ва 1000 га яқин киши электр қувватисиз қолган. Ҳукумат қурбонлар сони ортишидан хавотирда эканлигини маълум қилган. Қидирув-қутқарув операциялари давом эттириляпти.

АҚШнинг фавқулодда вазиятлар федерал агентлиги ўз ходимларини табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун жўнатган. Улар штат ҳукумати билан бирга ҳаракатланишади.

Аввалроқ 500 га яқин киши тошқин сабаб Ғарбий Виржиниядаги савдо марказида қамалиб қолгани ҳақида хабар берилган эди.

 

фото:Google image


Улашинг
  • Теглар:
Top