Мексикадаги йирик автоҳалокатда 10 киши ҳалок бўлди, 29 киши жароҳатланди
07:28 / 25.06.2016
3811

Мексиканинг Чиуауа штатида 24 июнда йўловчи автобуси трейлерга бориб урилиши оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди, яна 29 киши жароҳат олди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимиятга иқтибос келтирган ҳолда El Sol de Mexico нашри хабар бермоқда.

Йўл-транспорт ҳодисаси Сьюдад-Хуарес шаҳри яқинида содир бўлган. Воқеа жойида полиция ходимлари, шифокорлар ва қутқарувчилар иш олиб борган. Жароҳатланган шифохоналарга етказилган.

Ҳалок бўлганлар шахслари ўрнатилмоқда.

Воқеа жойидан олинган лавҳаларга кўра, автобус йўлнинг тўғри қисмида трейлерга урилган. Полициянинг тахминича, автобус ҳайдовчиси ухлаб қолган бўлиши мумкин, бироқ автоҳалокатнинг аниқ сабабларини бир қатор экспертизалардан кейин айтиш мумкин бўлади.


Улашинг
  • Теглар:
Top