Россия Хитой билан муносабатларга жиддий аҳамият беради
13:51 / 25.06.2016
6427

Россия президенти Владимир Путиннинг баёнотига кўра, расмий Москва Хитой билан муносабатларига устувор аҳамият беради, деб хабар қилмоқда РИА «Новости» агентлиги.

Путин Бутунхитой халқ вакиллари доимий қўмитаси раиси Чжан Дэцзян билан учрашувида шундай фикрларни билдирган.

«Сиз Хитой Халқ Республикасига сафарларимни ёдга олдингиз. Бу, албатта, Россия Хитой билан муносабатларга устувор аҳамият беришини англатади», — деган Путин.

Президент шунингдек, икки мамлакат ўзаро алоқаларида «парламентлараро ҳамкорлик ҳам муҳим ўринга эга»лигини таъкидлаган.

Чжан Дэцзян ўз навбатида Путинга сафарини муваффақиятли якунлашни тилаган. 

Аввал хабар қилинганидек, 25 июндан ХХРга расмий ташриф буюрадиган Путин хитойлик ҳамкорлари билан қурол-яроғ савдоси, энергетика соҳасига сармоя топиш ва тезюрар темирйўлларни барпо этиш лойиҳаларини муҳокама этади.


Улашинг
  • Теглар:
Top