Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Уэльс-Шимолий Ирландия. Британия дербиси: «God save the queen»!
19:36 / 25.06.2016
4869

Бугун Европа чемпионатида 1/8 финал ўйинлари бошланади. Плей-оффнинг иккинчи баҳси «Парк де Пренс»да бўлиб ўтади. Англиялик Марк Клаттенбург бошқариб борадиган ўйинда Уэльс ҳамда Шимолий Ирландия терма жамоалари ўзаро баҳслашишади. Ўйин Тошкент вақти билан 21:00да бошланади.

Уэльс терма жамоаси мусобақани Б гуруҳида бошлади ва биринчи ўринни қўлга киритди. Гарет Бэйл жамоаси Словакия ҳамда Россияни мағлуб этди, Англияга эса имкониятни бой берди. Шимолий Ирландия мўжизавий тарзда C гуруҳида учинчи ўринни эгаллади. Майкл O'Нилл жамоаси Германия ва Польшага имкониятни бой берган бўлса ҳам Украинани мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди.

Ушбу ўйинни томоша қилиш имконингиз бўлмаса, Tribuna.Uz сайтида амалга ошириладиган матнли трансляцияни кузатиб боринг.


Улашинг
  • Теглар:
Top