Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Буюк Британия парламенти Brexit натижаларидан овоз бериш орқали воз кечиши мумкин
07:36 / 26.06.2016
4689

Буюк Британия парламентида мамлакатнинг Европа Иттифоқи таркибидан чиқиши бўйича референдум натижаларининг бекор қилиниши ҳақида гапира бошланди. Бунга жиддий сабаблар бор: биринчидан, қайта овоз бериш бўйича арзнома 2 миллиондан кўпроқ имзо тўплади, иккинчидан, Шотландия ва Шимолий Ирландия Буюк Британия таркибидан чиқишини гапира бошлади. Эдинбургда мустақиллик бўйича иккинчи референдум ўтказишга имкон берувчи қонун лойиҳаси ҳам тайёрланди.

Лейбористик партия депутати Дэвид Лэмми парламентга референдум натижаларини бекор қилишни таклиф қилди.

"Уйғонинг. Биз буни қилишимиз керак. Биз бу телбаликни тўхтатишимиз ва парламентда овоз бериш билан бу даҳшатга чек қўйишимиз мумкин. Бизнинг суверен парламент биз ЕИда қолишимиз кераклиги масаласида овоз бериши керак", деб ёзди депутат ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Лэммининг айтишича, референдум маслаҳат ва унга амал қилиниши талаб қилинмайдиган кўринишда бўлган. Депутат Brexit учун овоз берганлар бундан афсусда эканликларини айтмоқда.

"Энди парламент биз Brexit’га йўл беришимиз керак-керакмаслигини ҳал қилиши ва кейинги ҳафтада овоз бериш ўтиши керак", деб ёзди Лэмми.


Улашинг
  • Теглар:
Top