Финляндияда Европа Иттифоқидан чиқиш бўйича референдум ўтказиш учун имзолар тўпланмоқда
08:10 / 26.06.2016
5449

Финляндиянинг Европа Иттифоқида аъзолиги бўйича референдум ўтказиш талаб қилинган илтимоснома Буюк Британиядаги референдумдан кейин оммавийлашиб бормоқда. Бу илтимосномани "Чин финлар" ташкилоти етакчиси Себастьян Тюнккюнен интернетда жойлаштирди.

26 июнь тунги пайтга келиб илтимосномага 10380 киши имзо қўйди. Бу орада Финляндия қонунларига кўра, агар илтимоснома 6 ой ичида 50 мингдан кўпроқ имзо тўпласа, мамлакат парламенти бу мурожаатни кўриб чиқади.

Тюнккюненнинг фикрича, Европа Иттифоқи Европада фақатгина тартибсизлик келтириб чиқаради. Унинг фикрича, Финляндияда мамлакат "озод бўла олиши" учун референдум ўтказиш лозим.

Бундай ташаббус мамлакатда 2013 йилда билдирилганди, бироқ ўшанда унга 30 минг кишигина имзо қўйган.

23 июнда Буюк Британияда мамлакатнинг Европа Иттифоқидаги аъзолиги бўйича референдум ўтказилди. Натижада евроинтеграцияга қаршилар кўпчилик овоз тўплади: 51,9 фоиз британияликлар мамлакатнинг Европа Иттифоқи таркибидан чиқишига овоз берди.


Улашинг
  • Теглар:
Top