Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
«Манчестер Сити» Неймар билан алоқага чиқди
10:07 / 26.06.2016
4314

«Манчестер Сити» «Барселона» жамоаси футболчиси Неймар билан жиддий равишда қизиқишни бошлади. Бу ҳақда El Mundo Deportivo хабар тарқатди.

Манба маълумотига кўра, клуб вакиллари бразилиялик ушбу футболчининг отаси ва агенти билан алоқага чиққан.

«Манчестер Сити» Хосеп Гвардиола бошқарувида янги жамоа тузишган киришган.

Шу тариқа, «Манчестер Сити» Неймар учун даъвогар 3та гранд қаторига қўшилди. Бунгача Неймарни қўлга киритиш учун катта маблағлар таклиф этаётган «Реал», «ПСЖ» ва «Манчестер Юнайтед» каби жамоалар ўртасида кураш бошланганди.

Бундан олдинроқ Неймарнинг отаси бу курашда «Реал»нинг ғолиб чиқиш учун имконияти деярли йўқлигини айтиб ўтганди.

Манба: Tribuna.uz


Улашинг
  • Теглар:
Top