Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Мората: Мен Зиданга бирон нимани исботлашга мажбурмасман
12:51 / 26.06.2016
4597

«Реал» жамоасининг Туриннинг «Ювентус» жамоасидан қайтариб олинган ҳужумчиси Альваро Мората Мадридда асосий таркибга киришига умид қилмоқда.

«Мен Зинедин Зиданга ҳеч нарсани исботлашим шарт эмас. Мен „Кастилья“ футболчиси эмасманки, унга „Реал“ билан мавсумолди тайёргарликни ўтакзиш имконияти бергани учун миннатдорчилик билдирсам. „Қаймоқранглилар“ таркибида асосий таркибга кириш-кирмаслигимни раҳбарият ҳал қилсин. Мен асосий таркибга муносиблигимни исботлаш учун бор кучим билан ҳаракат қиламан, агар раҳбарият бошқа қарорга келса, бунинг жавоби ҳам бошқача бўлади.

Ҳозир келажагим ҳақида ўйлаётганим йўқ, бор диққатимни Испания терма жамоаси билан Евро-2016да ғолиб чиқиш учун қаратганман. Мен келажакда нима бўлишини хотиржамлик билан кутмоқдаман. Ҳозирча „Реал“ аъзосиман ва бошқа гапим йўқ. Мен бу клубни севаман ва бу клубда муҳим ўйинчи бўлишни, асосий таркибдаги муқим ўрнимга эга бўлишни истайман», — дея Моратадан иқтибос келтиради Cuatro.

Манба: Tribuna.uz


Улашинг
  • Теглар:
Top