Англия-Исландия. «Шерлар»нинг «Эльфлар»га тиши ўтадими?!
23:21 / 27.06.2016
3604

Бугун Европа чемпионатининг барча чорак финалчилари аниқланади. Ниццада Англия ҳамда Исландия терма жамоалари 1/4 финалнинг энг охрги қатнашчисини аниқлаб беришади. Ўйин Тошкент вақти билан 23:55да, Ницца шаҳридаги «Альянц Ривьера» ўйингоҳида бошланади.

Англия чемпионатни «B» гуруҳида бошлади. Россия ва Словакия билан дуранг ўйнаган инглизлар гуруҳ ғолиби бўлган Уэльсни эса мағлуб этди. Бу эса гуруҳда иккинчи бўлиш учун етарли бўлди.

Исландия эса сенсацион тарзда «F» гуруҳида иккинчи ўринни қўлга киритди. Вулқонлар ўлкаси жамоаси Португалия ва Венгриядан бир очко олишди. Охирги турда эса Австрияни мағлуб этиб, Португалияни чангларида қолдириб кетишди. Кўрамиз, чақилмаган ёнғоқ бўлиб турган исландларга инглизларнинг тиши ўтармикин?..

«Tribuna» Англия — Исландия учрашувидан матнли трансляция уюштиради.


Улашинг
  • Теглар:
Top