Британиядаги референдум натижаси Японияга таъсир кўрсатишда давом этмоқда
11:14 / 27.06.2016
4648

Америка ва Европа валюталарининг Япония миллий пул бирлигига нисбатан курси тушишда давом этмоқда. Токио биржасидаги савдолар, Буюк Британиянинг ЕИдан чиқишига оид референдум салбий таъсиридан қутила олмаяпти. Бугунги савдода япон иенасининг долларга нисбатан қадри 1,2 иенага кўтарилиб, 101,8 иенани ташкил этган. Европа умумий валютаси евро эса, анча қадрсизлашиб, 112,1 иенадан пастга тушиб кетган. 

Сармоядорлар, Буюк Британиядаги референдумдан сўнг, ўз маблағларини япон иенасига ўтказишмоқда. Уларнинг фикрича, Япония миллий пули анча ишончли валютадир. Молия экспертларининг айтишларича, АҚШ ва ЕИ ўз валюталарини мустаҳкамлаш учун чоралар кўрмайди. 

NHK телеканалининг маълум қилишича, расмий Токио ҳам бундай ҳолатда иена курсини пасайтиришга уриниб ўтирмайди. Чунки, унинг чоралари, бошқа етакчи давлатлар қўллаб-қувватламаса, фойда бермаслиги аниқ.

 

фото:Google image


Улашинг
  • Теглар:
Top