Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Кока-кола билан тўлдирилган бассейнга нима дейсиз?
10:47 / 27.06.2016
13256

TechRax YouTube-каналида кока-кола билан тўлдирилган бассейн тасвири пайдо бўлди. Видеода келтирилган таърифда қайд этилишича, блогерлар тасвирга олиши учун қарийб 1,5 минг ичимлик галони (5,6 минг литрга яқин) керак бўлган. 24 июнь куни юкланган ролик уч кун ичида 8 миллион мартадан ортиқ томоша қилинган. 

Ичимлик идиши айнан кока-кола билан тўлалигини исботлаш учун сувга бир челак Mentos конфетини ташлашди. Кейин блогерлардан бири бассейнга сакради. У сузаётган маҳал бошқа иштирокчилар дронни ишга тушириб, уни тўғри сувнинг ичига ўрнатишди. Сўнгра улар дронни бассейндан олиб чиқишди, бироқ қурилма ишламай қолди.


 


Улашинг
  • Теглар:
Top