Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
«Манчестер Юнайтед» Мхитарян билан 4 йиллик шартнома хусусида келишувга эришди
17:56 / 27.06.2016
2290

«Манчестер Юнайтед» Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси яримҳимоячиси Генрих Мхитарян билан келишувга эришган. Бу ҳақда Ruhr Nachrichten маълумот тарқатган.

Манба маълумотига кўра, яқин вақтлар ичида арманистонлик футболчи «қизил иблислар» жамоаси билан 4 йиллик шартномага имзо чекади. Унинг янги жамоадаги йиллик маоши миқдори 12 млн еврони ташкил қилади. Манчестерликлар клуби раҳбарияти футболчилар учун дортмундликлар клубига 32-36 млн евро тўлаши айтилган.

Дортмундликлар Мхитаряннинг ўрнига янги футболчи излашни бошлаган. Бу ўринга асосий даъвогар сифатида «Вольфсбург» аъзоси Андре Шюррле номзод бўлиб турибди. Лекин «бўрилар» жамоаси Германия терма жамоасига номзод бўлган бу футболчисини қўйиб юбормоқчи эмас.

Мхитарян ўтган мавсумда бундеслиганинг 31 учрашувида майдонга тушган ва 11 гол уриб, 15 марта голли узатма муаллифи бўлган.


Улашинг
  • Теглар:
Top