Видеоблогер дрон ёрдамида Falcon 9 қўнишини акс эттирди
20:00 / 27.06.2016
3696

YouTube сайтидаги ajw61185 лақабли фойдаланувчи дрон ва бассейн кўмагида Falcon 9 ракета-ташувчисининг сувдаги платформага қўнишини қайта саҳналаштира олди. 

Видеолавҳа муаллифи, ғоясини амалга ошириш учун Blade Inductrix 200 квадрокоптёридан фойдаланган. Видеоблогер унга Space X компанияси ракетасининг нусхасини ўрнатган. Даставвал, ракета моделига парвоз вақтида очиладиган қўниш устунлари ўрнатилган. Бассейндаги платформа эса, шишатолали иситгичдан ясалган. 

Фойдаланувчи, Falcon 9 моделини ўз кўнгилхуши учун ясаганини, уни кўпайтириб, пул ишлаш нияти йўқлигини таъкидлаган.


Улашинг
  • Теглар:
Top