Қурбон ҳайити байрами вақтида БААда улкан масжиднинг очилиш маросими ўтказилади
15:23 / 28.06.2016
9020

БАА шимолида жойлашган Рас-ал-Хайма амирлигида яқин вақтларда янги қурилган улкан масжиднинг очилиш маросими ўтказилади. Бу ҳақда Khaleej Times нашри хабар берган

Султон бин Сакра Ал-Қосимий номли масжид қурилиши учун 6 миллион доллар маблағ сарфланган. Иншоот шаҳарнинг қоқ марказида қад ростлади. 

Маълумотларга кўра, бино илк ташриф буюрувчиларни Қурбон ҳайити байрамида қабул қилади. Масжид 2 қаватдан иборат бўлиб, бир вақтнинг ўзида 3 минг нафар намозхонни ўз бағрига сиғдира олади. Бундан ташқари иншоотда ўқув маркази, кутубхона, аёллар учун махсус ибодат зали ва бошқа хизматлар учун хоналар мавжуд. Шунингдек, бино ҳудудида автомобиллар учун турар жой ҳам қурилган. 

Масжид икки минорали бўлиб, уларнинг баландлиги 62 метр.

Масжид ўзига хос қурилиш услубига эга ва жуда кўркам. Ҳозирди бинода сўнгги таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top