TransCanada Обама маъмурияти устидан 15 млрд долларлик даъво аризаси топширди
08:38 / 28.06.2016
3693

TransCanada энергетик компанияси АҚШ ҳукумати Эркин савдо бўйича Шимолий Америка келишуви доирасида Keystone XL нефть қувурини қуришни тўсиб қўйгани учун унинг устидан судга 15 млрд долларлик даъво аризаси топширди, деб ёзмоқда The Daily Caller.

Keystone XL нефть қувури Канададан Мексика бўғозининг Техас штатидаги соҳилигача ўтказилиши керак эди. 

Компания баёнотида АҚШ ҳукумати нефть қувури атроф-муҳитга сезиларли таъсир кўрсатиши сабабли унинг қурилишини рад этгани айтилган.

Шу билан бирга, Барак Обама қурилишга тақиқлов қўймаганда, мамлакатда 42 минг иш ўрни пайдо бўларди. 

2015 йил февралида АҚШ конгресси нефть қувури қурилиши бошланишига рухсат берганди, бироқ йил охирида Обама унга тақиқлов қўйган.


Улашинг
  • Теглар:
Top