Гарет Бэйл: «Британия жамоаларидан Уэльснинг Европа чемпионатида қолиши, ажойиб муваффақият»
23:17 / 29.06.2016
2738

Уэльс терма жамоасининг ярим ҳимоячиси Гарет Юэйл Евро-2016 чемпионатининг ¼ финал босқичида Бельгия билан бўладиган ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.

«Биз хурсандмиз. Ҳозир порлашда бизнинг навбатимиз. Биз – Британия жамоалари орасидан Еврода қолган сўнгисимиз ва бу ажойиб муваффақият.
Шимолий Ирландия устидан қозонган ғалабамиз жуда хунук иш бўлди. Аммо ғалабада бизнинг руҳиятимиз ва характеримиз ўз ифодасини топди. Биз Британия байроғини кўтаришдан мамнунмиз.

Бельгия устидан ғалаба қозониш, жамоамиз учун бурилиш нуқтаси бўлади ва биз ишонч билан олға юришда давом этамиз. Чунки доим ўз кучимизга ишонганмиз», – деди Бэйл.

Манба: Tribuna.Uz


Улашинг
  • Теглар:
Top