Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
АҚШда Ироқда 250 жангари йўқ қилингани маълум қилинди
08:30 / 30.06.2016
2603

АҚШнинг расмий вакили АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг Ироқдаги авиазарбалари оқибатида ИШИДнинг камида 250 жангариси йўқ қилинганини айтди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Маълум қилинишича, дастлабки маълумотларга кўра, шунингдек 40 та ҳарбий техника бирлиги йўқ қилинган. 

ИШИДнинг мобиль карвонига авиазарбалар Ал-Фаллужа шаҳридан жанубга томон берилган.

Аввалроқ ироқлик ҳарбийлар ИШИД томонидан босиб олинган Ал-Фаллужадаги охирги туманни қайтиб олганлари маълум қилинганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top