Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Автоҳалокат туфайли хонанда Аҳрор Усмоновнинг аҳволи оғир эканлиги маълум бўлди
20:39 / 30.06.2016
21829

Таниқли сўз устаси Обид Асомов Instagram’даги ўз саҳифасида хонанда Аҳрор Усмоновнинг автоҳалокат туфайли аҳволи оғир эканлиги ҳақида сўз юритади. Маълум бўлишича, Аҳрор Усмонов Хонанда Алижон Исоқовга тегишли Toyota Land Cruiser Prado автомобилининг бордюрга урилиб, ағдарилиб кетиши оқибатида тан жароҳати олган.

«Инсон эртага нима бўлишини билмайди. Ажойиб овоз соҳиби, яхши укам Аҳрор Усмонов автоҳалокат сабаб, бир ҳафтадирки, жуда оғир аҳволда ётибди. Мухлисларимиздан илтимос, шундай азиз кунларда шу йигитнинг ҳаққига дуо қилинглар. Болаларининг, ўзбек санъатининг бахтига соғайиб кетсин», — деб ёзади Обид Асомов.

Маълумот учун: хонанда Алижон Исоқовнинг Toyota Land Cruiser Prado автомобили Чорвоқ йўлида аварияга учраган. Автомобиль ичида Алижон Исоқовдан ташқари Аҳрор Усмонов, унинг турмуш ўртоғи ва уч қизи ҳамда бир шогирди, жами етти киши бўлган, ҳодиса вақтида автомобилни Аҳрор Усмоновнинг турмуш ўртоғи бошқараётган бўлган.


Улашинг
  • Теглар:
Top