Facebook лентадаги янгиликлар узатиш алгоритмига яна ўзгариш киритади
00:47 / 30.06.2016
2748

Facebook компанияси фойдаланувчилар лентасидаги янгиликлар узатиш алгоритмида навбатдаги ўзгариш бўлиши ҳақида эълон қилди. Бу хабар тармоқ блогида ёзиб қолдирилган

Алгоритмнинг аввалги янгиланиши 2016 йилнинг февраль ойида жорий қилинган бўлиб, у фойдаланувчилар бошқаларга улашиш ва изоҳ қолдиришни истайдиган постларни чиқариб беришга йўналтирилган эди. Энди эса навбатдаги янгиланишда фойдаланувчилар лента бошида ўзларининг яқин дўстлари ва қариндошлари қолдирган постларни кўришади. Шунингдек, асосий эътибор фотосуратлар ва видеоларга қаратилади.

Алгоритм фойдаланувчиларнинг фаоллигини таҳлил қилиб боради. Шундай қилиб, агар фейсбук фойдаланувчиси оила аъзоси қилиб белгиланган кишининг суратига лайк қўйса ёки изоҳ қолдирса, тармоқ айнан шу инсоннинг фотосуратларини лентанинг энг аввалига кўтаради. 

Янги алгоритм яқинлашиб келаётган бир неча ҳафта ичида ўз ишини бошлайди.


Улашинг
  • Теглар:
Top