Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Испания Шотландиянинг ЕИга кириши бўйича музокаралар ўтказишга қарши чиқди
07:00 / 30.06.2016
3432

Испания бош вазири мажбуриятларини бажарувчи Мариано Рахой Шотландия билан унинг Европа Иттифоқига кириши бўйича музокаралар ўтказилишига ҳар қандай уринишга қарши чиқишини айтди. У бу ҳақда 29 июнда айтди, деб хабар бермоқда The Independent.

"Мен аниқ айтишни истайман: Шотландия Европа Иттифоқи билан музокара олиб боришга ваколати йўқ. Испания Буюк Британия ҳукуматидан бўлак бошқалар билан музокаралар олиб боришга қарши. Агар Бирлашган Қироллик ЕИдан чиқса, унда Шотландия ҳам чиқади", деб айтди Рахой.

Нашр фикрича, Мадриднинг бу масаладаги қатъий қаршилиги Испанияда айирмачилик кайфиятлари жуда кучли эканлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин. Хусусан, гап Каталония ва Басклар давлати ҳақида кетмоқда.

Шотландияда сайловчилар Brexit бўйича овоз бериш жараёнида ЕИда қолишни қўллаб-қувватлашган. ЕИда қолиш учун 62 фоиз аҳоли розилик берган.

Референдумнинг эртасигаёқ, 24 июнда Шотландия ҳукумати раҳбари Никола Стержен "Шотландия ўз келажагани ЕИда кўришини аниқ билдирганини" айтиб ўтган. 25 июнда Стержен Шотландиянинг Бирлашган Қиролликдан мустақил бўлиши бўйича янги референдум ўтказилиши учун қонунчилик базаси ишлаб чиқилиши мумкинлигини айтганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top