Истанбулда аэропортдаги терактга алоқадорликда гумон қилиниб, 13 киши қўлга олинди
16:52 / 30.06.2016
4240

Туркия полицияси Истанбул аэропортидаги терактга алоқадорликда гумон қилиб, 13 кишини қўлга олган. Бу ҳақда Hurriyеt хабар тарқатган.

Полиция маълумотларига кўра, бугун Истанбул шаҳридаги 16 манзилга рейд уюштирилган. Қўлга олинганларнинг 3 нафари хорижлик.

28 июнь, сешанба куни кечқурун Истанбулдаги Отатурк аэропорти халқаро терминалида учта портлаш юз берди. Уч нафар худкуш террорчи йўловчиларни автоматдан ўққа тутди, сўнг портловчи қурилмаларни ҳаракатга келтирди. Сўнгги маълумотларга кўра, теракт натижасида 42 киши, жумладан 13 хорижлик қурбон бўлди, 239 киши яраланди.

Бироз олдинроқ, теракт ижрочиларидан бири ўзбекистонлик экани ҳақида хабар пайдо бўлди.


Улашинг
  • Теглар:
Top