Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Туркия ИИВ: Истанбул теракти қурбонлари сони 43 нафар, шундан 19 нафари хорижлик
17:04 / 30.06.2016
5822

Туркия Ички ишлар вазири Эфкан Аланинг маълум қилишича, Истанбул аэропортидаги теракт оқибатида қурбон бўлганлар сони 43 нафарга етди ва уларнинг 19 нафари хорижликлар.

29 июнга ўтар кечаси содир этилган теракт оқибатида 240дан ортиқ киши жароҳатланганди. Бугунга келиб, шифохоналарда 94 киши қолмоқда.

"Айни вақтда теракт ижрочиларидан бирининг шахсига аниқлик киритилди. Теракт оқибатида қурбон бўлганларнинг сони 43 нафарга етган. Шундан 19 нафари хорижлик", дея вазирнинг сўзларини келтиради РИА Новости.

Бунгача қурбонлар сони 41 нафарлиги, шундан 13 нафари хорижлик экани айтилаётганди.

Бундан аввалроқ терактга алоқадорликда гумонланиб, 13 киши қўлга олингани, улардан 4 нафари хорижлик экани маълум қилинганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top