Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
«Барселона» Неймар билан билан музокараларни якунлади
17:34 / 01.07.2016
3613

«Барселона» жамоа ҳужумчиси Неймар билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Манбада айтилишича, янги келишув 2021 йилга қадар мўлжалланган. Шартномада Неймарни сотиб олмоқчи бўлган жамоалар учун унинг трансфер нархи ҳам келтирилган. Унга кўра Неймарни биринчи йилда 200 миллион, иккинчи йилдан 222 миллион, учинчи йилдан 250 миллион еврога сотиб олишлари мумкин.

Неймарга «МЮ», «Манчестер Сити», «ПСЖ» ва «Реал» жамоалари жиддий қизиқиш билдиришаётган эди.

Бундан олдинроқ Неймар «Барселона»да қолишини эълон қилганди.

Манба: Tribuna.uz


Улашинг
  • Теглар:
Top