Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Германия-Италия учрашувида Европа чемпионати рекорди такрорланди
03:50 / 03.07.2016
14019

Германия терма жамоаси Европа чемпионати чорак финалида Италияга қарши майдонга тушиб, пеналтилар сериясида ғалаба қозонди (1:1, пен. – 6:5) ва Euro-2016 ярим финалида ўйнайдиган бўлди.

Ушбу учрашув Европа чемпионатидаги пенальтилар серияси энг узоқ вақт давом этган 2 ўйиндан бири сифатида турнир тарихига кирди. Пенальтилар сериясида жамоалар 9тадан жами 18та зарба ижро этишди. Охирги марта бундай ҳолат 1980 йилги Европа чемпионатида қайд этилган, ўшанда ҳам Италия Чехословакия терма жамоасига мағлуб бўлганди (1:1, пен. – 8-9).

Йоахим Лёв шогирдларининг ярим финалдаги рақиби Франция ва Исландия терма жамоалари учрашувида аниқланади. Немисларнинг ярим финалдаги ўйини 7 июль куни Марселда ўтказилади.

Манба: Tribuna.uz


Улашинг
  • Теглар:
Top