Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
ОАВ: Саудия Арабистонида масжидлардан бири ёнида портлаш овозлари эшитилди
23:02 / 04.07.2016
8099

Саудия Арабистонидаги Ал-Қатиф шаҳридаги масжидлардан бири ёнида портлаш овозлари эшитилган, деб хабар бермоқда гувоҳларга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.

Портлашлардан бири масжидлардан бири ёнида юз берган. Агентлик маълумотларига кўра, портлаш юз берган ҳудудда инсон танаси бўлаклари кўринган. "Ал-Арабия" телеканалининг маълум қилишича, портлашни террорчи-худкуш амалга оширган. Тахмин қилинишича, масжид ёнида аниқланган тана бўлаклари террорчига тегишли бўлган. 

Иккинчи портлаш шаҳарнинг ишбилармонлик туманида юз берган. Тафсилотлар аниқлаштирилмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top