Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Набавий масжиди ёнидаги портлашда ҳалок бўлганлар сони 4 кишига етди
06:46 / 05.07.2016
23146

Мадинаи Мунавварадаги барча мусулмонлар учун табаррук масжид – Муҳамммад (с.а.в.) пайғамбарнинг масжидлари – Набавий масжиди ёнида террор-худкуш томонидан амалга оширилган портлашда Саудия Арабистони хавфсизлик кучларининг 4 нафар ходими ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Al Arabiya.

Портлаш ҳар йили миллионлаб мусулмонлар зиёрат қиладиган масжид ва суд ўртасидаги автотураргоҳда юз берган.

Бундан ташқари, 4 июлда мамлакатнинг Ал-Қатиф ва Жидда шаҳрида ҳам худкушлар томонидан иккита портлаш содир этилди. Дастлабки маълумотларга кўра, бу портлашларда террорчилардан бошқа ҳеч ким ҳалок бўлмаган.

Аввалроқ Набавий масжиди ёнидаги портлашда 2 нафар ҳарбий ҳалок бўлгани маълум қилинганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top