Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Путин россиялик футболчиларнинг қилиқларидан хабар топди
15:42 / 06.07.2016
14972

Россия президенти Владимир Путин терма жамоа футболчилари Александр Кокорин ва Павел Мамаевларнинг қилган ишларидан хабар топди. Футболчилар Монте-Карлода 250 минг евролик шампан ичишгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг хабар беришича, Путин бу гапларнинг барчасидан хабар топган.

«Бу масала барча ерга тарқалиб кетди. Ҳамма ундан хабар топди, президент Путин ҳам. Лекин кимгадир тош отишдан олдин нима бўлганини аниқлаш керак. У ерда ким сахийлик қилган, футболчиларнинг ўзими ёки бошқа кимдирми. Агар улар ёнидан шунча пул ишлатган бўлса, бу уларнинг иши. Футболчиларнинг маоши Кремлда давлат даражасида ҳал қилинадиган нарса эмас»,- дейди Песков.


Улашинг
  • Теглар:
Top