Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ироқ ҳарбийлари ИШИДдан Ал Фаллуж туманини тортиб олишди
00:32 / 07.07.2016
6647

Ироқ ҳарбийлари ИШИД жангарилар тўдасидан Ал Фаллуж туманини қайтиб олди. Бу ҳақда генерал-лейтенант Абдулваҳоб ал-Саиди Ироқ телевидениесига маълум қилган.

«Ироқ халқига яхши хабаримиз бор. Антитеррор операциялари натижасида Ал Фаллуж учун жанг тугади. Биз уни ўз назоратимизга олдик»,- дейди Саиди.

Генералнинг таъкидлашича, ҳарбийлар камида 1800 нафар жангарини йўқ қилишган. Ал Фарруж икки йил давомида ИШИДнинг тасарруфида бўлиб келган ва 30 май куни Ироқ ҳарбийлари террорчиларга нисбатан айнан Ал Фарружда жанг очган эдилар.


Улашинг
  • Теглар:
Top