Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Қирғизистон Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлаш ниятида
13:42 / 07.07.2016
13820

Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати хабар қилишича, Республика Бош вазири Сооронбай Жээнбеков Ўзбекистон билан муносабатларни фаоллаштириш ва мустаҳкамлаш зарурлиги хусусида баёнот берган. 

Жээнбеков Қирғиз Республикасининг Ўзбекистондаги янги элчиси Дониёр Сиддиқовни, унинг дипломатик фаолияти бошланиши муносабати билан қабул қилиб, зарурий кўрсатмалар берган ва янги элчи Ўзбекистон билан алоқаларни ривожлантиришда ўз тажрибасидан фойдаланишига ишонч билдирган. 

Ҳукумат раҳбари, Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси президентлари Алмазбек Атамбаев ва Ислом Каримовнинг ШҲТ саммити доирасида 24 июнь куни Тошкентда бўлиб ўтган учрашуви якунларига кўра, Ўзбекистон билан барча асосий йўналишлар бўйича ҳамкорликни кенгайтириш ва яхши қўшничилик алоқаларини мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлаган. 

Хусусан, Жээнбеков икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссияси ҳамда давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлисини ўтказиш зарурлигини таъкидлаган. 
 


Улашинг
  • Теглар:
Top