Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Уимблдон. Финалда Уильямсга қарши Анжелика Кербер ўйнайди 
02:17 / 08.07.2016
3746

Германиялик теннисчи Анжелика Кербер америкалик Винус Уильямсни енгди ва "Катта дубулға" туркумидаги мавсумнинг учинчи серияси бўлмиш Уимблдон турнири финалига чиқди (умумий мукофот жамғармаси 28,1 млн евро).

Турнир арафасида тўртинчи рақам остида таснифланган Кербер Уильямсни (8) 6:4, 6:4 ҳисобларида мағлуб этди.

Финалда Кербер турнирнинг амалдаги ғолиби, америкалик Серена Уильямс билан учрашади. Уильямс ярим финалда россиялик Елена Веснинни 6:2, 6:0 ҳисобларида енгганди.

Бу финал Уильямс учун Уимблдондаги 9-финал бўлади.

Бу йилги Уимблдон ўз тарихида 130-марта ўтказилмоқда. Финал 10 июль кунига белгиланган.


Улашинг
  • Теглар:
Top