G20 савдо вазирлари жаҳон савдоси ўсиши стратегиясини қабул қилишди
17:00 / 10.07.2016
3638

G20 мамлакатлари савдо вазирлари 2018 йилгача жаҳон ЯИМ ҳажми ўсиш суратларини 2 фоизга етказиш бўйича стратегияни қабул қилишди. Бу ҳақда РИА «Новости» агентлиги «савдо йигирматалиги»нинг 9 июль куни Шанхай шаҳрида ўтказилган учрашуви якунларига асосланиб хабар тарқатди.

Қайд этилишича, бу стратегия  жаҳон савдосини глобал бошқаришни яхшилашга, таннархни камайтиришга, савдо-инвестиция сиёсатида мувофиқлаштиришни яхшилашга қаратилган ҳамда глобал савдонинг камайишига мойилликни "тубдан ўзгартиришга" ёрдам беради.


Улашинг
  • Теглар:
Top