Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Халк Хитойдаги илк учрашувини замбилда тарк этди
18:10 / 10.07.2016
8632

"Шанхай Шанган" жамоасининг янги ҳужумчиси Халк дебют учрашувида гол урди.

Хитой чемпионатининг 16-турида "Хэнань Цзянье" жамоасига қарши учрашувда майдонга тушган бразилиялик футболчи 9-дақиқадаёқ ўзини кўрсатишга муваффақ бўлди, аммо у 21-дақиқада жароҳат олди ва алмаштирилди. Уни замбилга ортган ҳолда майдондан олиб чиқишган.

Эслатиб ўтамиз, футболчи "Зенит"дан 55,8 млн евро эвазига "Шанхай Шанган" жамоасига ўтганди ва ёзда амалга оширилган энг қимматбаҳо трансфер бўлиб турибди.


Улашинг
  • Теглар:
Top